Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қўлга олинган судья» ҳақида расмий баёнот берилди

«Қўлга олинган судья» ҳақида расмий баёнот берилди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда судья «махсус тадбирда қўлга олингани»га оид хабарлар тарқалди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизматига кўра, ушбу хабар асоссиз, ҳақиқатга тўғри келмайди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали  туман судининг собиқ судьяси Ш. Ю. Жиноят кодексининг 208-моддаси ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича гумондор сифатида жалб қилинган.

«Ш. Ю.  жиноят иши қўзғатилишидан анча олдин, Судьялар олий кенгаши қарорига асосан лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколати муддатидан илгари тугатилган», дейилади Судьялар олий кенгашининг расмий баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг