Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирғали туман суди судьяси қўлга олинди

Сирғали туман суди судьяси қўлга олинди

Фото: «Xabar.uz»

Судьялар олий кенгаши Сирғали туман суди судьяси Ш. А.ни жавобгарликка тортишга розилик билдирилди.

Қайд этилишича, кенгаш  йиғилиши доирасида  Бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судьяси Ш. А.ни Жиноят кодексининг 168- , 28/211-моддаларининг тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.

«Якунда Кенгаш хулосаси билан Ш. А.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик билдирилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирғали  туман судининг собиқ судьяси қўлга олингани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг