Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ изоҳ берди: «Бундай ижро ҳужжати Бюрога келиб тушмаган...»

МИБ изоҳ берди: «Бундай ижро ҳужжати Бюрога келиб тушмаган...»

Фото:«Xabar.uz»

Икки кун аввал сайтимизда «Бошқарма бошлиғининг буйруғи «теппа»миди?» сарлавҳали мақола чоп этилиб, унда Андижон вилояти Избоскан туманидаги 11-мактаб собиқ директори Ш. Рустамованинг бошига тушган кўргуликлар баён қилинган эди. Шунингдек, мақолада Ш. Рустамовага нисбатан қўлланилган процессуал мажбурлов чораси суд томонидан бекор қилинган бўлса-да, унинг ишга тикланиш масаласи туман ХТБ мудираси (эндиликда собиқ) сабаб чўзилиб кетганига урғуланиб, бу жараёнда Мажбурий ижро бюроси ходимлари қуввати сезилмаётгани ҳам қистириб ўтилганди.

Мақола юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати тезкор муносабат билдирди. МИБ матбуот хизмати вакилининг билдиришча, Бюронинг Избоскан туман бўлимида Ш. Рустамова ишга тикланиши юзасидан ижро ҳужжати йўқ, бу ҳақда суд ҳужжати келиб тушмаган.

МИБнинг изоҳидан сўнг «Xabar.uz» қўшимча суриштирув ўтказди. Аниқландики, суд ҳукмига кўра Ш.Рустамова дастлабки терговда эълон қилган Жиноят кодексининг иккита моддаси билан оқлангани рост, битта модда билан айбдор деб топилган. Ўша айблов юзасидан эса юқори босқич судига мурожаат этиш ҳуқуқи тушунтирилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг