Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Катта миқдордаги имтиёзли кредитни қўлга киритган фирибгар фош этилди

Катта миқдордаги имтиёзли кредитни қўлга киритган фирибгар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.Т. ноқонуний даромад орттириш мақсадида 20 нафар фуқарога «тикувчилик» йўналишида ажратилган жами 191,5 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг