Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иқтисодий судлар: тадбиркорлар фойдасига 1 трлн. сўмдан кўпроқ маблағ ундирилди

Иқтисодий судлар: тадбиркорлар фойдасига 1 трлн. сўмдан кўпроқ маблағ ундирилди

Фото: «Xabar.uz»

2018 йил мобайнида иқтисодий судлар томонидан 403 344 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шундан даъвогарлар фойдасига 12,6 трлн. сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган. Кўрилган ишлар сони 2017 йилга нисбатан 16 фоизга ошган. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидов маълум қилди.

Расмий вакилнинг қўшимча қилишича, ўтган даврда энг кўп ишлар Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари томонидан кўриб чиқилган.

Тарафларга қулайликлар яратиш ҳамда суд таъсирчанлигини ошириш мақсадида низо тартибида кўрилган ишларнинг салмоқли қисми, яъни 264 087 таси бевосита жойларда, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. Шунингдек, 3 195  иш видеоконференцалоқа режимида кўрилгани натижада тарафларнинг 1,9 млрд. сўм миқдоридаги маблағи тежалишига сабаб бўлинди.

Таъкидланишича, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 42 478 та иқтисодий иш кўриб чиқилди ҳамда улар фойдасига 1 трлн. сўм миқдорида маблағ ундириб берилди.

Кўрилган ишларнинг асосий қисмини маҳсулот етказиб бериш, контрактация, кредит, олди-сотди ва ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларидан келиб чиқадиган низолар бўйича ишлар ташкил этди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 368 та шикоят ва протестлар кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 224 та қарор бекор қилинган бўлса, яна 66 та суд қарорлари ўзгартирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг