Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент 20 августни ҳар йили нишонлашни таклиф этди

Президент 20 августни ҳар йили нишонлашни таклиф этди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев ва тадбиркорлар ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқот дўстона ва самимий руҳда якунига етди.

— Мен бундан жуда ҳам мамнун бўлдим. Бугунги тажрибамиздан келиб чиқиб, ушбу учрашувларни ҳар йили ташкил этсак, буни яхши бир анъанага айлантирсак, Сизларга маъқулми?

Шу муносабат билан бугунги санани, яъни 20 августни мамлакатимизда «Тадбиркорлар куни» деб эълон қилиб, уни ҳар йили юртимизда кенг нишонласак, бу ташаббусга нима дейсизлар, — дея таклиф билдирди Шавкат Мирзиёев.

Олти соатдан ошиқ давом этган очиқ мулоқот сўнггида Шавкат Мирзиёев барча тадбиркорларга миннатдорлик билдирди.

«Сизларни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида кўриб турганимдан жуда хурсандман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга, ота-оналарингизга, бобо-бувиларингизга, устозларингизга тўғри тарбия берганликлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман», — деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг