Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Имтиёзли кредит ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Имтиёзли кредит ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Хоразм ва Сирдарё вилоятларида ўтказилган тадбирларда имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Я.Н. ва М.С.лар 9 нафар фуқарога банк муассасасида ишловчи танишлари орқали имтиёзли кредит олиб бериш эвазига фуқаро О. орқали жами 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Т. фуқаро Д.га ўзини гўёки тижорат банки филиали ходими деб таништириб, унга банк филиалидан 240 млн сўм имтиёзли кредит олиб бериш эвазига кредит миқдорининг 10 фоизи, яъни 24 млн сўм талаб қилиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг