Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ тиббиёт ходимини жиноят устида ушлади

ДХХ тиббиёт ходимини жиноят устида ушлади

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 21 апрель куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишловчи 33 ёшли У.Муҳайё ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда таниши 38 ёшли С.Шаҳнозани «Тез тиббий ёрдам»га ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, иш жойида С.Шаҳнозадан 600 АҚШ доллар пул маблағларини олаётган вақтида ЖҚБ ва ДХХ ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Тадбир давомида У.Муҳайёдан кимёвий ишлов берилган 600 АҚШ доллар пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.Муҳайёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (Фирибгарлик, яъни хизмат мавқеидан фойдаланиб ўзганинг мулкини қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг