Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокурор сайлов участкасида содир бўлган ҳолатга тўхталди

Бош прокурор сайлов участкасида содир бўлган ҳолатга тўхталди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Миробод туманидаги 113-сонли сайлов участкасида «Газета.уз» сайти мухбири билан содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот бериб ўтди.

Бош прокурорга кўра, «Газета.уз» сайти мухбири сайлов қутисини кўздан кечириб, тегинганлиги учун участка сайлов комиссияси раиси ўринбосари билан юзага келган зиддиятли ҳолат ҳақидаги видеоёзув интернет мониторингида аниқланган. Ўрганиш жараёнида бу иккала томон ўзаро ярашиб, тушунмовчиликни бартараф этган, ҳозирда ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, матбуот анжуманида бугунги кунда мамлакатимизда медиа макон вакилларининг фаоллашуви, жамоатчилик назоратининг кучайганлиги қонунийликни таъминлашда алоҳида аҳамият касб этганини таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг