Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир неча кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

Бир неча кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

Ўтган йилнинг кузида Нурота-Навбаҳор (Навоий вилояти) йўлида содир бўлган автоҳалокат эшитганларни ларзага солган эди.  Куппа кундузи, «HOWO» русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётган С. Чулиев қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Нексия»га бориб урилади.  Оқибатда ҳодиса жойининг ўзида «Нексия» ҳайдовчиси ва йўловчи вафот этади. Яна бир йўловчи эса касалхонада жон беради...

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тергов ишлари якунланиб, ниҳоят, суд айбдор нисбатан ҳукмини эълон қилди.

Жиноят ишлари бўйича нурота туман суди раиси З. Ибрагимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, судланувчи С. Чулиевга нисбатан,  8 (саккиз) йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Шунингдек, унга 3 (уч) йил мобайнида транспорт воситаларини бошқариш ҳам таъқиқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг