Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Арнасойда фермерлар ёввойи гиёҳванд ўсимликни йўқ қилмагани аниқланди

Арнасойда фермерлар ёввойи гиёҳванд ўсимликни йўқ қилмагани аниқланди

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах вилояти, Арнасой туманида «Қорадори – 2020» тадбирлари уюштирилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Тадбирлар давомида фермерлар томонидан ёввойи гиёҳвандлик ўсимлигини йўқ қилмаслик ҳолатлари аниқланди. Жумладан, Мустақиллик» сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги фермер хўжалиги экин майдонида 45 туп, Оқбулоқ сув истеъмолчилари уюшмаси таркибидаги фермер хўжалиги экин майдонида эса 30 туп марихуана қаровсиз ҳолда ўсаётгани аниқланди.

Ушбу ҳолатлар бўйича Арнасой тумани ИИБ суриштирув ўтказмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг