Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Абу Сахий» бозорида акасини ўлдирган ука 5 йилга қамалди

«Абу Сахий» бозорида акасини ўлдирган ука 5 йилга қамалди

2020 йил 16 декабрь куни соат 16:30 ларда Н.М. Чилонзор туманида жойлашган «Тошкент савдо бозори»да (собиқ «Абу Сахий») ака ўз укаси томонидан шафқатсизларча ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди.

10 май куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг очиқ суд мажлисида судья Жаъфар Курбанов раислигида мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Суд мажлисида жабрланувчининг қонуний вакили – марҳумнинг рафиқаси қайнукаси оилани ягона боқувчи экани, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги сабабли унга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. Ака-уканинг онаси ҳам худди шундай фикрда эканини маълум қилган.

Судланувчига ЖК 104-моддасининг 3-қисми «д» банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг