Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тоғли ҳудудларда кўчки хавфи эълон қилинди

Тоғли ҳудудларда кўчки хавфи эълон қилинди

2019 йил 19 декабрдан 23 декабргача Ўзбекистон Республикаси тоғли ҳудудларида кўчки хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Хусусан, 2019 йил 19 декабрь маҳаллий вақт билан соат 08:00 дан 20 декабрь соат 08:00 гача Чимён тоғ зонасида кўчки хавфи эълон қилинади.

2019 йил 21-22 декабрда А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 м.гача пасайиши, шамол тезлиги секундига 18-23 м.гача  кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг