Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Spark» автомобили билан 12 метр баландликдан «Бўзсув» каналига қулаган аёл омон қолди

«Spark» автомобили билан 12 метр баландликдан «Бўзсув» каналига қулаган аёл омон қолди

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 12:30ларда Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаро И.Н. «Spark» русумидаги автомобили билан «Бўзсув» каналига тушиб кетган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Ҳодисага аниқлик киритилганда, фуқаро машина бошқаруви вақтида тўсатдан ҳушидан кетгани маълум бўлган. Натижада, 12 метр баландликдан чуқурлиги 5 метр бўлган «Бўзсув» каналига қулаган. Машина сувга тўлгандан сўнг, Н.И. дарз кетган олд ойна орқали чиқишга муваффақ бўлган.

Фото: ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб келиб, машинани каналдан чиқариб олишган. Бу ҳақида фуқаро Н.И. ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кўрсатилган ёрдам учун вазирлик вакилларига миннатдорлик билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг