Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент топшириғига кўра Қозоғистонда ҳалок бўлганлар махсус ҳаво бортида олиб келинади

Президент топшириғига кўра Қозоғистонда ҳалок бўлганлар махсус ҳаво бортида олиб келинади

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида вафот этган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади махсус ҳаво бортида мамлакатга олиб келинади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилиб, керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъуллари қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

2024 йил 3 апрель куни соат тахминан 17:00 ларда Қозоғистон Республикаси, Актобе вилояти, Алгин туманидан ўтган Республика аҳамиятига эга «Самара-Шымкент» автомобиль йўлининг 678 км.да «Toyota-Alhpard» русумли минивэн ҳамда «Volvo» русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, «Toyota-Alhpard»  русумли автомобилида бўлган жами 8 нафар Ўзбекистон фуқароси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаракат вақтида юк автомобилининг шинаси ёрилиб кетган, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва минивэн билан тўқнашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг