Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифокор аёлга ҳамла қилган прокурор ёрдамчиси эмас, талаба бўлиб чиқди

Шифокор аёлга ҳамла қилган прокурор ёрдамчиси эмас, талаба бўлиб чиқди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда «туман прокурори ёрдамчиси шифокор аёлга стул отди» сарлавҳаси остида видео тарқалган.

Бош прокуратура мазкур видеохабарда кўрсатилган шахс прокуратура органларида хизмат қилмаслигини маълум қилди.

«Ўрганишда, видеохабарда қайд қилинган шахс олий таълим муассасаси талабаси эканлиги аниқланди.

Олий таълим муассасаси манфаатларига зарар етказмаслик мақсадида бошқа маълумотлар ошкор қилинмайди», дейилади расмий хабарда.

Аввалроқ Тошкентда беморга жинсий тегажоқлик қилганликда гумонланган «Тез ёрдам» ходими ҳибсга олингани хабар қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг