Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради

Россияда ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради

Россиянинг Самара вилоятида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учраши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 8 апрель куни соат тахминан 01:00 (Тошкент вақти билан 02:00) да Самаранинг Кинел туманида содир бўлган. Қозоғистонда рўйхатдан ўтган Scania русумли автобус Ўзбекистон фуқароларини Нижний Новгородга олиб кетаётганида ағдарилиб кетган. Оқибатда икки йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган, яна 10 киши касалхонага ётқизилган.

Ҳайдовчи автобусни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминламайдиган тезликда бошқаргани айтилмоқда. Полиция автоҳалокат сабабларини аниқламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Республикаси Актобе области Алгин райони ҳудудида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг