Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марҳаматда 3 қаватли ошхона ёниб кетди

Марҳаматда 3 қаватли ошхона ёниб кетди

Бугун, 17 июнь куни эрталаб Андижон вилояти Марҳамат тумани «Ўзбекистон» МФЙ, Ипак йўли кўчасида жойлашган «Бешбола» умумий овқатланиш ошхонасида ёнғин содир бўлган.

Айтилишича, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:56 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 07:08 да қуршаб олинган ва соат 07:58 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида 3 қават ошхонанинг тахминан 250 кв.м. майдонда том, шифт ва ички қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг