Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кучли чақмоқ лаҳзада бир отар қўйни нобуд қилди

Кучли чақмоқ лаҳзада бир отар қўйни нобуд қилди

Россиянинг Олтой ўлкасида қўйлар суруви чақмоқ қурбони бўлди. Кучли чақмоқ бир вақтнинг ўзида 40 дан ортиқ жониворни нобуд қилди, деб хабар беради Мир 24.

Кечаси ҳудуднинг Жектиек қишлоғи яқинида момақалдироқ кўтарилди. Қўйлар ўтлаётган дарахтларга яшин урди. Таъсир уларни том маънода ўрмон четига тарқатиб юборган.

Ҳайвонлар нобуд бўлган жойга ветеринария хизмати мутахассислари етиб келган.

Синоптиклар табиий офат Олтойга яна таъсир қилишидан огоҳлантирди. Aксарият ҳудудларда кучли момақалдироқ ва дўл ёғиши кузатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг