Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда кучли қор сабаб йўлда қолиб кетган йўловчилар қутқарилди

Жиззахда кучли қор сабаб йўлда қолиб кетган йўловчилар қутқарилди

Фото: ФВВ

Жиззахда қор кўп ёғиши оқибатида кучли совуқда қолиб кетган автобус ва енгил автомобиллар йўловчилари қутқариб қолинди.

14 декабр куни соат 8:31 да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига, «Ғаллаорол-Қўйтош 4Р» йўлининг 42-километрида қорнинг кўп ёғиши оқибатида автобус ва енгил автомобиллар йўлда қолиб кетганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушди.

Мазкур мурожаат юзасидан, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига чиқиб кетади.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида «ИСУЗУ» русумли автобус, «Кобалт» ва «Волга» русумли енгил автомобиллар салонидаги 18 нафар фуқаро эвакуация қилинди. Бу орқали, қутқарувчилар содир бўлиши мумкин бўлган яна бир кўнгилсиз ҳолатни олдини олдилар.



Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг