Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«SamAuto» биринчи «ISUZU D-Maxi» пикаплари сотувини бошлади

«SamAuto» биринчи «ISUZU D-Maxi» пикаплари сотувини бошлади

Фото: «SamAuto»

2020 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда биринчи «ISUZU D-Maxi» пикаплари сотуви бошланди. «SamAuto» янги автомобиллари линейкаси тақдимоти 2019 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. 

2020 йил 27 январь, Тошкент шаҳри– 2019 йилнинг ноябрь ойида «SamAutoi» компанияси томонидан «ISUZU D-Maxi» пикаплари тақдимоти ўтказилди ва олдиндан буюртманинг очилиши ҳақида эълон қилинди. Автомобиллар 3 та модификация ва 7 та рангда тақдим этилган бўлиб, нархи 270 миллиондан 380 миллионгача сўмни ташкил этади.

Жорий йилнинг 20 январидан 24 январига қадар «SamAutoi» заводи янги автомобилларни биринчи марта юклаб жўнатди. Биринчи туркум 9 та пикапдан иборат. Харидорлар автомобилнинг икки қаторли кабина, 4 та йўловчилар ўриндиғи, ҳажми 3 литрлик двигатель ва автоматик узатиш қутиси билан жиҳозланган «D-MAX IRBISi» модификациясини афзал кўрдилар. «D-MAX IRBISi»нинг юк кўтариш қобилияти 865 килограммни ташкил этади.

Ўзбекистонда пикаплар реализацияси билан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида жойлашган 8 та дилерлик марказлари шуғулланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг