Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самосвал ҳайдовчиси шахсий «Лэнд Крузер»ини бехосдан янчиб ўтиб кетди

Самосвал ҳайдовчиси шахсий «Лэнд Крузер»ини бехосдан янчиб ўтиб кетди

Фото: «Zr.ru»

Австралия ғарбидаги Пилбара темир конида улкан самосвал «Komatsu»ни бошқараётган ҳайдовчи билмасдан ўзининг шахсий пикапи («Toyota Land Cruiser 70»)ни янчиб ўтиб кетди, деб ёзмоқда «За рулём».

ЙТҲ йирик кон қазиш компаниясида содир бўлган. Руда ортиб келаётган 455 тоннали самосвал ҳайдовчиси рулни бурганида қаттиқ овозни эшитиб, каттароқ тўсиққа дуч келдим деб ўйлаб, тўхтайди. Тушиб қараса, бу «тўсиқ» ўзи қолдириб кетган пикапи («Toyota Land Cruiser 70») экан.

«Лэнд Крузер»нинг кабинаси бутунлай мажақланган, рамаси эгилиб кетганди. Тиклаб бўлмайди. «Кomatsu»нинг эса олд ўнг шинаси озгина тирналди, холос.

Ҳайдовчига «кўринмас ҳудуд» панд берганди.

«Кomatsu»да «кўринмас ҳудуд» қуйидагича бўлади:

Машинанинг олдидаги уч метр, ортидаги борт бўйлаб беш метр.

Тўсиқдан ўнг томон — бир ярим метр.

Бу тоифа машиналарнинг аксариятида бортнинг ўнг томони умуман кўринмайди.


Мавзуга оид: Рулда кўринмас ҳудудни камайтириш учун нима қилиш керак?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг