Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Камералар яна бир қоидабузарликни қайд эта бошлаши ҳақидаги хабар рад этилди

Камералар яна бир қоидабузарликни қайд эта бошлаши ҳақидаги хабар рад этилди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда 1 майдан бошлаб камералар яна бир қоидабузарликни қайд қилишни бошлаши ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

«Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан асослантирилмаган, яъни транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳаракат давомида ОГОҲЛАНТИРУВЧИ ИШОРАЛАРИНИ ёқмасдан манёврни (ўнга ёки чапга қайрилса) амалга оширса камералар томонидан қоидабузарлик сифатида қайд этилиб жаримага сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги, аниқлик киритилмаган маълумотларни турли изоҳлар билан омма эътиборига тарқатмасликларини сўраймиз.

Ёлғон ахборотни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз», дейилади муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг