Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония собиқ бош вазири Накасоне 101 ёшида оламдан ўтди

Япония собиқ бош вазири Накасоне 101 ёшида оламдан ўтди

Фото: «Nbnews.com.ua»

Япония собиқ бош вазири Ясухиро Накасоненинг ўлими ҳақида 29 ноябрь куни  «NHK» телеканали хабар берди.

— Япония собиқ бош вазири Ясухиро Накасоне вафот этди. У 101 ёшда эди. Накасоне 1980-йилларда АҚШ собиқ президенти Рональд Рейган билан яқин муносабатда бўлганлиги билан танилган, — дейилади телеканал бош саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Накасоне 1982 йилдан 1987 йилгача Япония ҳукуматини бошқарган. Бу 1806 кунлик рекорд натижа ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг