Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ямандаги аҳволга чидаб бўлмайди!»

«Ямандаги аҳволга чидаб бўлмайди!»

Фото:«IFP News»

Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти ўзининг «Twitter» саҳифасида Ямандаги  аҳволни «чидаб бўлмас даражада» дея баҳолади.  Ямандагидек гуманитар инқироз дунёнинг бошқа нуқтасида йўқ, дейди халқаро ташкилот.

Айни пайтда харобага айланаёзган ушбу давлатнинг 80 фоиз (!) аҳолиси фавқулодда ёрдамга муҳтож. Кейинги бир йилнинг ўзида  инсонпарварлик кўмагига муҳтожлар сони 10 фоизга ортган. Бу  30 миллион атрофидаги аҳолининг 25  миллионга яқини тасаввур қилиб бўлмас даражада танг аҳволда эканини англатади.

Алқисса, салкам беш йилдан буён ушбу мамлакатда давом этиб келаётган  Хусийлар ва Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси ўртасидаги уруш   оддий аҳолини шу аҳволга олиб келди. Низонинг охири эса кўринмаётир...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг