Хитойда коронавирусдан ўлганлар сони 100 нафардан ошди
Хитойда коронавирусдан ўлганлар сони 106 нафарга етди. Бу ҳақда бугун, 28 январь куни «Синьхуа» агентлиги хабар берди.
ХХР Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси хабарига кўра, Хитойнинг 30 та ҳудудида коронавирус (2019-nCoV)га чалинганлар сони 4 515 нафарга етган. 976 нафар беморнинг аҳволи оғир, яна 6 973 киши вирусни юқтирганликда гумон қилиняпти. Касалхонада тузалган 60 кишига уйига жавоб берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter