Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўйга келган меҳмонлар устига бомбалар ёғди

Тўйга келган меҳмонлар устига бомбалар ёғди

Фото: «Zastavki.com»

Мали марказида номаълум самолёт томонидан уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида камида 20 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, дея хабар берди маҳаллий «А Bamaco» газетаси ўз манбаларига таяниб.

Ҳодиса душанба куни кечқурун Мопти вилояти Дуэнца шаҳри яқинидаги Бунти қишлоғида содир бўлган. Маълумотларга кўра, тўйга келган меҳмонлар устига бомба ёғдирилган. 20 киши жароҳатланди.

Нашр буни ҳарбий учувчиларнинг хатоси деб тахмин қилмоқда. Мамлакат ҳудудида Мали ҳарбий ҳаво кучлари, «Бархан» операциясини ўтказаётган француз ҳарбийлари ва БМТ миссиясининг (MINUSMA) тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган, деб ёзади газета.

EFE ахборот агентлиги маҳаллий ҳоким Адама Гриабага асосланиб, юз киши ҳужум қурбонига айланди.

Расмийлар ҳозирча вазиятга изоҳ беришмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг