Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистонда фуқаролар соғлигини авайлаш учун интернет нархи икки баравар оширилди

Тожикистонда фуқаролар соғлигини авайлаш учун интернет нархи икки баравар оширилди

Фото: «РИА Новости»

Тожикистон ҳукумати интернет ва мобил алоқа нархини икки баравар оширди. Мамлакат алоқа хизмати раиси Илҳом Атоевнинг таъкидлашича, ҳукумат фуқароларнинг соғлигини ўйлаб шундай қарорга келган.

«Интернет нарҳи ошгандан сўнг одамлар ундан ақл билан фойдалана бошлайдилар. Камроқ ўйин ўйнашади ва кўзни эҳтиёт қилиб, соғликни ўйлайдилар. Ёшларга эътибор беринг, улар бошини эгганча, ҳар доим интернетда ўтиришади», дейди Атоев.

Шу билан бирга мутасадди интернет нарҳи ошгандан сўнг одамлар кўпроқ китоб ўқиб, бир-бири билан мулоқот қилишига умид билдирган.

Тожикистонда мобил алоқа ва интернет учун янги тариф кеча, 18 апрелдан амалга кирган. Нархлар деярли икки баравар ошган. Агар илгари бир гигабайт учун тожикистонликлар 30-35 сомони (3,5 доллар) тўлаган бўлса, ҳозир 63 сомонига (6,7 доллар) кўтарилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг