Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Титаник»дан 5 баробар катта лайнер денгизга туширилди. У саёҳатга тайёр (фото)

«Титаник»дан 5 баробар катта лайнер денгизга туширилди. У саёҳатга тайёр (фото)

«Royal Saribbean» компаниясининг йирик «Ison of the Seas» (Денгизлар маъбудаси) кемаси синовдан ўтишини муваффақиятли якунлади ва Кариб денгизидаги илк саёҳатини бошлашга тайёр.

Биринчи саёҳат 2024 йилнинг январ ойида бўлиб ўтади ва бу кема тарихдаги энг катта йўловчи кемасига айланади.

Лайнер 19 та палубага эга бўлиб, унинг узунлиги 362 метр. Кеманинг оғирлиги 250 800 тоннани ташкил қилади. Бу афсонавий «Титаник» оғирлигидан 5 баравар оғир.

«Royal Sarribian International» баёнотига кўра, кема жами 5610 йўловчи ҳамда 2350 экипаж аъзосини сиғдира олади.

Йўловчилар 6 та сув аттракциони, 7 та бассейн ва 9 та жакузили ҳовузда дам олиши мумкин. Кема дунёдаги энг катта денгиздаги аквапаркга эга.

Маълумот учун, «Ison of the Seas» 2024 йилдан бутун йил давомида Маямидан Шарқий ва Ғарбий Кариб денгизи бўйлаб етти кечалик сафарга чиқади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг