Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суданда иккита Антонов самолёти тўқнашди (видео)

Суданда иккита Антонов самолёти тўқнашди (видео)

Фото: «Korrespondent.net»

Суданнинг Ҳартум аэропортида иккита ҳарбий самолёт тўқнашиб кетди, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.

Маълум қилинишича, тўқнашган самолётлар Судан ҳаво кучларига тегишли Антонов «An-32» ва Антонов «An-26» русумли бўлган. Тўқнашувнинг сабаблари ошкор қилинмади.

Аэропортдаги барча парвозлар бекор қилинган.

Масъуллар ҳалокат оқибатида нобуд бўлган ёки яраланганлар ҳақида маълумот бермаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг