Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

SpaceX дунёдаги энг кучли Falcon Heavy ракетасини учирди

SpaceX дунёдаги энг кучли Falcon Heavy ракетасини учирди

SpaceX 40 ойлик танаффусдан сўнг энг кучли ракетаси – Falcon Heavy’ни учирди.

«ТАСС»нинг маълумотига кўра, янги миссия USSF-44 код номини олган ва ракета коинотга АҚШ ҳарбийларининг эҳтиёжлари учун махфий аппарат ва TETRA-1 тадқиқот кичик сунъий йўлдошини олиб чиққан.

Ракета ташувчиси Канаверал бурнидаги (Флорида штати) космодромдан Шарқий соҳил вақти билан 09:41 (Тошкент вақти билан соат 18:41)да учирилган.

Мазкур «саёҳат» Falcon Heavy ташувчи ракетаси учун тўртинчиси бўлиб, охирги марта 2019 йил июн ойида учирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Falcon Heavy икки босқичли ўта оғир ракетадир. У Saturn-5, N-1, Space Shuttle тизими ва Energia билан биргаликда жаҳон космик ракетаси тарихидаги энг йирик ракеталардан бири деб аталади. У 25 дан ортиқ двигателга эга бўлиб, улар космосга 64 тоннагача юкни чиқариш имконини беради. Falcon Heavy’нинг илк учирилиши 2018 йил 6 февралда бўлиб ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг