Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шварценеггер жиддий операцияни бошидан ўтказди

Шварценеггер жиддий операцияни бошидан ўтказди

Актёр Арнолд Шварценеггер Men's Health нашрига юрак операциясини бошдан ўтказганини маълум қилди.

Шварценеггер ўзига юрак стимулятори ўрнатилганлигини айтди. Актёр ҳазиллашиб роботга айланаётганини,  "Терминатор" фильмидаги ролига ўхшаб бораётганига ишора қилди.

Шварценеггернинг айтишича, у туғилган Австрияда ўз соғлиғи ва унинг муаммолари ҳақида гапириш одат эмас.

Шварценеггернинг сўзларига кўра, юрак стимулятори зарурат бўлиб қолган, чунки унинг олдинги операцияларидан бирида чандиқ тўқималари юрак уришида муаммоларни келтириб чиқарган. Актёр жарроҳлик туфайли оғир жисмоний фаолиятни тўхтатганини таъкидлади. Бироқ у бир ойдан кейин машғулотларга қайтишни режалаштирмоқда.

Шварценеггер биринчи марта 1997 йилда юрак операциясини ўтказган. У туғма юрак нуқсони туфайли аорта юрак қопқоғини алмаштирган. Ижодкор 2018 ва 2020 йилларда ҳам худди шундай операцияларни бошдан кечирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг