Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шойгу ҳарбий исёндан кейин илк бор кўриниш берди

Шойгу ҳарбий исёндан кейин илк бор кўриниш берди

Фото: РИА Новости

Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳарбий исён бошланганидан кейин биринчи марта кўриниш берди.

Россия оммавий ахборот воситалари Шойгу ғарбий қўшинлар гуруҳининг олдинга қўмондонлик пунктини кўздан кечиргани ҳақидаги кадрларни эълон қилди.

Аввалроқ «Вагнер»нинг ҳарбий қўзғолонидан кейин Шойгу истеъфога кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, 24 июн куни Евгений Пригожин ўз қўшинлари билан Москва томон «юриш» қиларкан, вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб раҳбари Валерий Герасимовни ёлланма аскарларга топширишни талаб қилганди.

Энди эса Пригожин Ростовдан кетганидан бери алоқага чиқмаяпти ва унинг қаерда эканлиги номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг