Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шимолий Корея Россияга катта миқдорда қурол етказиб берди

Шимолий Корея Россияга катта миқдорда қурол етказиб берди

Ғарб давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаш учун етарли миқдорда ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни йўлга қўя олмаётган бир пайтда, Шимолий Корея олти ой давомида Россияни фаол равишда қурол билан таъминлаб келмоқда.

Ўтган йилнинг сентябрида Владимир Путиннинг Ким Чен Ин билан учрашувидан сўнг артиллерия снарядларини етказиб бериш тезлашди ва КХДР улардан 6700 га яқин контейнер жўнатди, деди Жанубий Корея мудофаа вазири Шин Вон Сик.

Унинг сўзларига кўра, контейнерларда 3 миллионга яқин 152 миллиметрли снарядлар бўлган.

КХДР ўзининг жанубий қўшниси билан ҳарбий тўқнашувга доим тайёр бўлиб, улкан қурол-яроғ ва ўқ-дориларга эга. Стокголмдаги Халқаро тинчлик тадқиқот институти ҳисоб-китобларига кўра, Шимолий Корея армияси НАТОга аъзо барча давлатларникидан кўпроқ артиллерия қуролига эга ва захирада ўн миллионлаб снарядлар мавжуд. Ҳарбий-саноат мажмуаси мамлакатнинг асосий иш берувчиси бўлиб, бу соҳада 26 миллион аҳолидан 2 миллиони ишлайди.

Вазир Шиннинг сўзларига кўра, Россия Шимолий Кореяга қурол эвазига озиқ-овқат етказиб беради, бу эса иккинчисига асосий маҳсулотлар, шунингдек, қурол ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва бутловчи қисмлар нархларини барқарорлаштириш имконини берди. Агар қурол етказиб бериш кўпайса, Россия Пхенянга кўпроқ ҳарбий технологияларни тақдим қилиши мумкин, бу эса минтақадаги беқарорлик хавфини оширади, дея қўшимча қилди Син.

Украина расмийларига кўра, Шимолий Корея Россияга баллистик ракеталар ҳам етказиб беради – уларнинг парчалари, хусусан, Харков вилояти ўққа тутилганидан кейин топилган.

Айни пайтда Европа Иттифоқи Украинага март ойида ваъда қилинган 1 миллион снаряднинг атиги 30 фоизини етказиб берди, деди яқинда президент Владимир Зеленский.

Европа Иттифоқи жорий йил охиригача йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 1,1 миллионга, 2025 йилда эса 2 миллионга етказишни кутмоқда. Европа Киевни тезда етарлича ўқ-дорилар билан таъминлай олмаслигини англаган Чехия ўтган ҳафтада снарядлар харид қилиш учун 1,5 миллиард долларлик режа таклиф қилди. «Биз 2025 йилга келиб Европа ва Украинада етарли миқдорда ўқ-дорилар ишлаб чиқарилиши керак, деб ҳисоблаймиз, бироқ унгача бу бўшлиқни ёпишимиз керак», — деди Чехия бош вазири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг