Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шайх касалхонага тушиб қолди, Трамп билан учрашув қолдирилди

Шайх касалхонага тушиб қолди, Трамп билан учрашув қолдирилди

Фото: «The Times of Israel»

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда Қувайт амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабоҳ ўртасидаги учрашув шайхнинг бетоблиги боис бошқа кунга қолдирилди. Бу ҳақда якшанба, 8 сентябрь куни Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Қувайт амири Вашингтонга 12 сентябрь куни расмий ташриф билан бориши керак эди. Икки давлат раҳбари Яқин Шарқдаги вазият, икки мамлакатнинг хавфсизлик ва терроризмга қарши курашишдаги ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилишмоқчи эди.

«Президент ўз дўсти, амирга тезда оёққа туриб кетишни кетишни тилаган ҳолда, у соғайиши билан Вашингтонда яна учрашиш имкониятини интиқлик билан кутиб қолади», — дейилади Ой уй матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабоҳ 2019 йил июнь ойида 90 ёшга тўлди. Амир лавозимида 13 йилдан бери фаолият кўрсатаётган шайх жаҳондаги энг кекса монарх ва давлат раҳбарларидан бири саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг