Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лавров Россия ва Хитойни дунёдаги барқарорлик ва хавфсизлик гарови деб атади

Лавров Россия ва Хитойни дунёдаги барқарорлик ва хавфсизлик гарови деб атади

Фото:«Известия»

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун, 23 апрель куни Хитойга борди ва Хитой ТИВ раҳбари Ван И билан учрашди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.

«Россия ва Хитойнинг халқаро ҳуқуқларга қатъий риоя қилиш борасида биргаликдаги саъй-ҳаракатлари дунёдаги барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда асосий аҳамиятга эга», — деди Лавров учрашув чоғида.

Вазирнинг айтишича, Хитой билан стратегик шерикчилик Россия ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири. «Бу йил ҳам алоқаларимиз қизғин кечишига умид қиламиз», — дея таъкидлаган Лавров.

Ўз навбатида Ван И Россия-Хитой муносабатлари мустаҳкамланишидан иккала давлат ҳам манфаатдор эканини эътироф этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг