Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сенегалда бош вазир лавозими тугатилди

Сенегалда бош вазир лавозими тугатилди

Фото: «Presidence.sn»

Сенегалда бош вазир лавозими бекор қилинди. Мамлакат президенти Маки Салл ўтказаётган ислоҳотлар доирасида бош вазир ваколатлари ҳам бекор қилинди, деб хабар бермоқда «Daily Monitor Uganda».

Президент Маки Салл

Муҳаммад Бун Абдуллоҳ Дионне яқинда бош вазирликка қайта тайинланганди. Унинг таъкидлашича, мана шу ислоҳотлар «бош вазирнинг воситачилик лавозимини тақиқлаш»ни ҳам кўзда тутади. Энг қизиғи, бош вазир лавозими тугатилиши тўғрисидаги фармоннинг ижросини таъминлаш бош вазирнинг ўзига топширилди.

Бош котиб Муҳаммад Бун Абдуллоҳ Дионне

Ўзгаришлардан мақсад икки маъмуриятни жипслаштириб, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада тезлаштиришдир, дейилмоқда.

Дарвоқе, ўз лавозимини (бош вазир) бекор қилган Дионне энди республиканинг бош котиби саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг