Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самолёт ҳалокатидан омон қолган болалар: 13 ёшли қиз бир чақалоқ ва икки болакайни кимсасиз ўрмонда ярим ой тирик сақлади

Самолёт ҳалокатидан омон қолган болалар: 13 ёшли қиз бир чақалоқ ва икки болакайни кимсасиз ўрмонда ярим ой тирик сақлади

Колумбиядаги самолёт ҳалокатидан омон қолган болалар ўрмонда ўзларига бошпана қуришга муваффақ бўлишди ва у ерда 16 кундан ортиқ вақт ўтказдилар. Бу ҳақда Semana журнали хабар берди.

Қайд этилишича, ҳудудда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида соч боғичлари билан боғлаб қўйилган барг ва таёқлардан ясалган кулбалар топилган. Тахминларга кўра, укалари билан ўрмонда қолган 13 ёшли қиз ёмғирдан ўзларига бошпана ясашга муваффақ бўлган. Қолган уч нафар боланинг бири 11 ойлик, қолганлари тўрт ва тўққиз ёшда.

Нашрнинг ёзишича, ҳарбийлар 15 май куни самолёт ёнидан яқинда ейилган мева қолдиқлари, болалар овқатлари учун идиш ва бошқа нарсаларни топишган. Шундан сўнг қидирув ишлари бошланган.

Колумбия президенти Густаво Петро ҳарбийлар 1 май куни ўрмонда ҳалокатга учраган самолётда бедарак йўқолган тўрт болани 16 май куни тирик топишга муваффақ бўлинганини маълум қилган. Солано муниципалитетидан Сан-Хосе дел Гуавиаре шаҳрига йўл олган самолёт бортида жами етти киши бўлган. Уч киши вафот этган, болалар эса омон қолган.

Ҳозирда болалар мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг