Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда «ўргимчак-одам» маҳаллий аҳолини қўрқитди

Россияда «ўргимчак-одам» маҳаллий аҳолини қўрқитди

Чита шаҳрида яшовчи шахс қутқарувчилар томонидан деразадан олиб чиқилаётганида ноодатий найранг қилди. Эркак сирпаниб, йиқила бошлади, лекин у бир эпчил ҳаракати билан пастки қаватнинг карнисини ушлаб олди.

Гувоҳлардан бири қутқарувчиларга қўнғироқ қилиб, Костюшко-Григорович кўчасида бир киши дераза четида юрганидан шикоят қилди. У бу ҳаракат фожиа билан якунланиши мумкин, деб ўйлаган. Фавқулодда вазиятлар ходимлари тезда воқеа жойига етиб келиб, хонадонга кириб, эркакни ушлаб олишди. Бироқ бу билан «томоша» тугамади, деб хабар беради «База» телеграм канали.

Эркак эпчиллик билан пастки қаватнинг деразаси четидан ушлаб, қўшнисининг хонадонига ўтади. Гувоҳлар ҳолатни телефон орқали суратга олишган.

Қайд этилишича, «ўргимчак-одам» қутқарувчиларнинг талаби билан ерга туширишга рози бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг