Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия хорижликлар ўртасидаги жиноятчиликка оид рақамларни эълон қилди

Россия хорижликлар ўртасидаги жиноятчиликка оид рақамларни эълон қилди

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда бўлиб турган хорижликлар томонидан содир этилган жиноятлар сонини ҳисоблаб чиқди.

RTVI сайтининг Россия ИИВга таяниб маълум қилишича, бу тоифа жиноятлар сони 2022 йил ва 2023 йилнинг дастлабки 5 ойида 40 мингтага яқинлашган. Қўзғатилган жиноий ишларнинг асосий қисми (хорижликлар томонидан содир этилган жиноятларнинг қарийб 40 фоизи) эса Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қўзғатилган.

Ҳисоботда келтирилишича, ўзбекистонликлар бу давр оралиғида 15 841 та жиноят содир этган ва шундан 7 412 таси оғир жиноят турларига киради.

Бу борада иккинчи ўринда Тожикистон (25 фоиз), учинчи ўринда эса Қирғизистон (13 фоиз) фуқаролари қайд этилган.

РФ ИИВ ҳисоботида Туркманистон, Грузия ва Абхазия фуқаролари камроқ жиноят содир этгани айтилади (2022 йилда улар мос равишда 325, 320 ва 115 та жиноят содир этган, яъни жами жиноятларнинг 1 фоизи).

Нашр, шунингдек, ўзбекистонликлар кўп ҳолларда наркотик моддалар савдоси ва қотиллик жиноятларида айбланаётганини ёзади.

Ўз навбатида, RTVI юқоридаги рақамлар борасида муҳожирлар масалалари бўйича ҳуқуқ фаоли Валентина Чупикнинг ҳам муносабатини олган. У хорижликлар ўртасида жиноятчиликнинг кўпайиши ҳақидаги маълумотларга шубҳа билан қараб, рақамларнинг бўрттирилишини сайловолди давр билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг