Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Роскосмос» Халқаро космик станцияни тарк этмоқчи

«Роскосмос» Халқаро космик станцияни тарк этмоқчи

Фото: «Getty Images»

«Роскосмос» давлат корпорациясининг раҳбари Дмитрий Рогозин Россия Халқаро космик станция (ХКС)даги иш фаолиятини тугатишга қарор қилганини маълум қилди.

«Роскосмос» Россия президенти ва ҳукуматига тегишли таклифларини юборди, деди у. Рогозиннинг таъкидлашича, Россия лойиҳадан чиқиши ҳақида томонлар ва шерикларни фазодаги ишларни тугатишига бир йил қолганида хабардор қилади.

«Ҳозирча биз ўз позициямизни эълон қилишга шошилмаймиз ва ҳукумат томонидан белгиланган муддат — 2024 йилгача ишлашда давом этамиз. ХКС тақдири борасидаги қарор бизнинг мамлакат ва унинг теварагидаги вазиятга кўп жиҳатдан боғлиқ», — деди Рогозин.

ХКС — кўп мақсадли фазовий тадқиқотлар учун мўлжалланган мажмуавий бошқарилувчи орбитал станция. 1998 йилдан бери фаолият кўрсатади (мамлакатлар 2024 йилгача ҳамкорликда фойдаланишга келишган). Ушбу халқаро лойиҳада 14 мамлакат: Россия, АҚШ, Япония, Канада ҳамда Европа космик агентлигига кирувчи Бельгия, Германия, Дания, Испания, Италия, Нидерландия, Норвегия, Франция, Швейцария, Швеция иштирок этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг