Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рамзан Қодиров терговдаги шахсни ураётган 15 ёшли ўғлининг видеосини тарқатди

Рамзан Қодиров терговдаги шахсни ураётган 15 ёшли ўғлининг видеосини тарқатди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўғли Адам Қодиров Қуръонни ёқишда айбланаётган Никита Журавелни ургани акс этган видеони тарқатди.

Чеченистон раҳбари ўғлининг ҳаракатини маъқуллаб, «урди ва тўғри иш қилди. Қолаверса, ҳар қандай муқаддас китобга тажовуз қилган, жумладан, уни кўргазмали равишда ёқиб юборган ва бу орқали катта мамлакатимизнинг ўн миллионлаб фуқароларини таҳқирлаган ҳар бир киши қаттиқ жазоланиши керак, деб ҳисоблайман», — деб ёзди Қодиров ўзининг Telegram каналида.

Никита Журавел баҳорда Волгоградда масжид ёнида Қуръонни ёқиш билан боғлиқ акциядан сўнг ҳибсга олинганди. Россия Тергов қўмитаси бу ишни тергов қилишни Чеченистон ҳуқуқ-тартибот органларига ўтказиб берган эди.

«Бу ярамаслар давлат қуришни ҳам, уни ривожлантиришни ҳам хоҳламайди. Улар Россияда ҳамма тинч ва ёнма-ён яшашини истамайди. Бундай провокаторлар ва сотқинлар танадаги касал ўсимта бўлиб, уларни куйдириш керак.

Адамнинг хатти-ҳаракатларидан фахрланаман. У доим тенгдошлари орасида эмас, балки катталар орасида ўсишга интилиши билан ажралиб турарди, бунинг натижасида унда катталардай шаъни, қадр-қиммати ва динини ҳимоя қилиш идеали шаклланмоқда. Мен унинг танловини ҳурмат қиламан», — деди Чеченистон раҳбари.

Чеченистон расмийлари Адам Қодиров Никита Журавелни август ойида калтаклаганини тан олган. Бироқ нега у тергов изоляторига киритилгани ва қийноқ қўллашга рухсат берилгани ҳақида изоҳ берилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг