Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров «Пригожин каби ўлим топиши» ҳақидаги гапларни изоҳлади

Рамзан Қодиров «Пригожин каби ўлим топиши» ҳақидаги гапларни изоҳлади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг яқин орада худди Евгений Пригожинга ўхшаб ўлиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берар экан, у динга, ўз ватанига, унинг манфаатларига тегишли эканлигини ва Россия президенти Владимир Путиннинг ҳар қандай буйруғини, ҳатто оқибат ўлим бўлса ҳам, бажаришга тайёрлигини айтди.

Бу ҳақда Қодиров ўзининг Телеграм-каналида ёзган.

Қодировнинг сўзларига кўра, унинг тез ўлимини башорат қилаётган сиёсатшуносларнинг хорижий нашрлардаги фикрлари уни ҳайратда қолдирган.

У Путиннинг «натижаси ўлим бўлса ҳам» ҳар қандай буйруғини бажаришга тайёр эканлигини таъкидлади.

Аввалроқ, айрим Ғарб нашрлари Путиннинг кейинги нишони Рамзан Қодиров бўлиши ҳақида ёзганди. 

Бунгача Қодиров тадбиркор Евгений Пригожин миллий миқёсдаги муҳим шахс эканлигини, у Россия Федерациясининг Украина ҳудудидаги урушига катта ҳисса қўшганини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг