Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қуёшдаги чақнашлар Ерга хавф солмайди(ми?)

Қуёшдаги чақнашлар Ерга хавф солмайди(ми?)

Бу ҳақда физика-математика фанлари докторлари Игор Чашай ва Сергей Богачев «Секрет фирмы» журналига маълум қилди. Келгуси бир ярим йил ичида қуёш фаоллиги ошади, бу эса газ чиқиндиларини кўпайтиради. Шу боис қуёшда катта-катта чақнашлар юз беради.  

Мутахассисларнинг фикрича, қуёш фаоллигининг ошиши 11 йиллик цикл доирасида тахминан яна бир ярим йил давом этади. Кейин яна бир ярим йил давомида қуёш инерцияси юқори даражада бўлади. Шу муносабат билан қуёшдаги чақнашлар сони ҳам ортади. 2027–2028 йилларда фаоллик сезиларли даражада камаяди ва 2029–2030 йилларга келиб у деярли нолга тушади.

Қуёш чақнашлари магнит бўронларини келтириб чиқаради, бу эса об-ҳаво ўзгаришига сезгир одамлар соғлиғига таъсир қилади. Умуман олганда қуёшдаги чақинлар бизнинг сайёрамизга салбий таъсир ўтказмайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Қуёш ва Ер миллиардлаб йиллар давомида циклик фаолият режимида мавжуд.

Маълумот учун: яқинда Қуёш астрономияси лабораторияси 2 январдан 22 январгача қуёш чақнашлари кутилмаслигини башорат қилган эди. Aммо 23, 24 ва 26 январь кунлари магнит бўрони бўлиш эҳтимоли бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг