Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозон шаҳрида 17 яшар қиз военкоматни ёқиб юборишга уринди

Қозон шаҳрида 17 яшар қиз военкоматни ёқиб юборишга уринди

Кеча 3 сентябрь куни Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида 11 синф ўқувчиси  Қозон Совет тумани ҳарбий комиссарлиги биносига махсус тайёрланган идишни ташлаб ўт қўймоқчи бўлди. Бу ҳақда Московский комсомолец газетаси хабар берди.

Битирувчи синф ўқувчиси бўлган қиз полиция томонидан тутиб кетилган. Полиция бўлимидаги сўроқ пайтида у ҳарбий комиссариатни урушга ва мобилизацияга қарши бўлгани учун ёқиб юбормоқчи бўлганини айтган.

Ҳарбий сафарбарлик эълон қилинганидан буён ўтган икки ҳафта ичида Россиянинг турли жойларида ўндан ортиқ военкомат ва ҳокимият биноларига ўт қўйишга уриниш ҳолатлари кузатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг