Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонлик амалдорлар бир ҳафтада даромадлари ҳақида декларация топширишлари керак

Қозоғистонлик амалдорлар бир ҳафтада даромадлари ҳақида декларация топширишлари керак

Қозоғистон расмийлари ва уларнинг яқинларига декларация топшириш учун роппа-роса бир ҳафта муҳлат берилди.

Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат даромадлари қўмитасига таяниб, Kaztag нашри хабар бермоқда.

«Умумий декларациялашнинг иккинчи босқичида 2023 йилда 250.00-шаклдаги активлар ва мажбуриятлар тўғрисидаги декларация давлат органлари ва қуйи тизим ходимлари, шу жумладан, директорлар кенгаши аъзолари, уларнинг турмуш ўртоқлари томонидан тақдим этилади», – дейилади расмий манбада.

Қўмитанинг аниқлик киритишича, мамлакатда декларацияни электрон шаклда топшириш муддати 2023 йил 15 сентябрда тугайди.

«Декларацияни ўз вақтида топширишга улгуринг!» – дейилади Қўмита чақирувида.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан Ўзбекистонда давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари, ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ҳамда мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилиши керак эди. Бироқ орадан қарийб икки йил вақт ўтса ҳам, тегишли қонун қабул қилинмади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг