Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда 37 ёшли аёл ўзини туғруқхона деразасидан ташлади

Қозоғистонда 37 ёшли аёл ўзини туғруқхона деразасидан ташлади

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида 37 ёшли аёл туман шифохонаси туғруқ бўлими реанимация бўлими учинчи қавати деразасидан ўзини ташлаб юборди.

Воқеа 2023 йил 10 август куни содир бўлган. «Қорасой клиник кўп тармоқли марказий туман касалхонаси» маъмурияти томонидан содир бўлган воқеа тафсилотлари маълум қилинган.

«Туғруқхонанинг учинчи қаватида жойлашган туғруқ бўлимининг реанимация бўлимида туғруқдан кейинги аёл тиббиёт ходимларини итариб юбориб, ўзини деразадан ташлаб юборган», — дейилади бўлим хабарида.

Хабарда айтилишича, бемор 37 ёшда бўлиб, айни вақтда тўлиқ даволаниб, барча зарур текширувлардан ўтказилмоқда.

«Аёл жарроҳлик йўли билан туғишни бошидан ўтказгандан сўнг тўрт кун давомида реанимацияда ётди. У туғруқдан кейинги психоз фонида ноадекват эди, даволанишдан бош тортди, ўзини тажовузкор тутди», - дейилади хабарда.

Айни пайтда аёл барча ихтисослашган мутахассислар: анестезиолог-реаниматолог, нейрохирург, травматолог ва жарроҳ томонидан кўрикдан ўтказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг