Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон президенти оғир шароитда яшаётган аҳолининг қарзи кечиб юборилишини билдирди

Қозоғистон президенти оғир шароитда яшаётган аҳолининг қарзи кечиб юборилишини билдирди

Фото:«Tengrinews»

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев оғир шароитда яшаётган аҳолининг қарз юкини камайтириш бўйича кўрсатма берди.

«Мен ҳукуматга иккинчи тоифали банклар ва кичик молиявий ташкилотларда 300 минг тенгегача бўлган истеъмол кредитлари қарздорликларини бир марталик қоплаш бўйича кўрсатма бердим», – деди президент Оқ ўрдадаги ОАВ вакилларини тақдирлаш маросимида.

Унга кўра қуйидаги тоифаларга ёрдам берилади:

  • кўпфарзандли оилалар;
  • боқувчисини йўқотган оилалар;
  • ногирон болалар ва болаликдан ногирон бўлган 18 ёшдан ошганлари бўлган оилалар;
  • етим болалар;
  • ота-онасиз қолган, 20 ёшга етмаган, вояга етгунга қадар ота-онасини йўқотган болалар.

Қарзларнинг узилишига фақат қийин аҳволда қолган кишилар умид қилишлари мумкин. Уларнинг қарзлари шу йилнинг 1 июнига кўра 3 млн тенгедан ошмаслиги керак. Давлат бир марта бир қарздорнинг кўпи билан 300 минг тенгесинигина қоплай олади.

«55 фоиздан ортиқ қарздорлар (250 минг киши) учун бу умумий қарздорликнинг тўлиқ қопланишини билдиради. Қолган қарздорларга келсак, қарзларининг 300 минг тенгеси қопланади ва бу улар учун яхши ёрдам бўлади»,— деди Тўқаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг