Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўшни давлатда саккиз фарзандли оила сув-муз тузоғига тушиб қолди

Қўшни давлатда саккиз фарзандли оила сув-муз тузоғига тушиб қолди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги Уил қишлоғида яшовчи фуқаро кечаси хотини ва саккиз нафар вояга етмаган фарзанди билан вилоятдаги трассада сув ва муз тошқинига тушиб қолди.

Ақтўбе вилояти ИИБ маълумотларига кўра, фавқулодда ҳолат 28 мартга ўтар кечаси содир бўлган.

«Уил қишлоғида яшовчи фуқаро кечаси хотини ва саккиз нафар вояга етмаган фарзанди билан қишлоқдан машинада Ақтўбе шаҳрига йўл олган.Аммо улар бир неча километр юриб, катта йўл бўйидаги Кемер қишлоғи ёнида кучли сув-муз тошқинига дуч келишган. Машина бир зумда сув орасига тушиб, икки томонини муз қоплаган. Сув босган машинада вояга этмаган болалари билан қолган фуқаро Кемер қишлоғи аҳолисига қўнғироқ қилиб, ёрдам сўраган», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Саралжинский қишлоқ округи полицияси участка инспектори Эсболат Адилхонов биринчи бўлиб қишлоқ аҳолиси билан бирга ёрдамга шошилган ва дарҳол қутқарув ишларини бошлаган.

«Улар ўз машиналари ёрдамида муз йўлини тўсиб, бир соат ичида болаларни қўлларида сувдан эсон-омон ўтказишди, шунингдек, ота-оналарини муздаги асирликдан қутқариб, хавфсиз жойга етказишди», деди полиция вакили.

Ақтўбе вилоятида музликдан эриган сувлар 236 та турар-жой биносини босиб кетди, 2870 киши, жумладан 1279 нафар болалар эвакуация қилинди.

«Казгидромет» Қозоғистоннинг шимолий вилоятларида 5 апрель кунига қадар ёғингарчилик, мавсумий қорларни шиддат билан эриш муносабати билан сув тошқини, сув босиш хавфини эълон қилмоқда. 

Қозоғистон пойтахти жойлашган Ақмола вилоятида ҳам қорнинг шиддат билан эриш фонида 5 апрелга қадар сув тошқинлари рўй бериши маълум қилинган. Бу пойтахт Остона шаҳрига ҳам тегишли экани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг