Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қўрқинчли Могадишо»: Hayat меҳмонхонасини жангарилардан тозалаш 30 соатдан кўп давом этди

«Қўрқинчли Могадишо»: Hayat меҳмонхонасини жангарилардан тозалаш 30 соатдан кўп давом этди

Жангарилар жума куни кечки пайт меҳмонхонага бостириб киришганди. Улар билан жанг 30 соатдан ортиқ давом этган.

Фото: HASSAN ALI ELMI

Сомали пойтахти Могадишода Hayat меҳмонхонасига Аш-Шабоб жангарилари (Ал-Қоида билан алоқадор террорчи гуруҳ) бостириб кириши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Полиция маълумот беришича, жангарилар меҳмонхона ёнида портловчи иккита қурилмани ишга туширишган, сўнгра ичкарига бостириб кириб, ўқ ёғдиришган.

Сомали хавфсизлик кучлари жами 106 кишини қутқарган.

«Бегуноҳ одамлар ҳалок бўлгани даҳшатли, хавфсизлик кучлари қутқариш учун бор имкониятини ишга солганди», — деди Могадишо полицияси раҳбарларидан бири Абдуҳасан Муҳаммад Ҳижра журналистларга.

Абдуҳасан Муҳаммад Ҳижра операция тугаганини хабар беряпти.
Фото: HASSAN ALI ELMI / GETTY IMAGES

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алиҳожи Адан баёнот беришича, қурбонлар сони ошиши мумкин, чунки расмий ҳисоб олинганига қадар қариндошлари жасадларни олиб кетган бўлишлари мумкин. У қўшимча қилишича, жангариларнинг ҳужуми оқибатида 117 киши жароҳатланган, шундан 15 нафари оғир аҳволда.

«Отишма ва портлашлар қўрқинчли эди. Бу мен Могадишода кўрган энг даҳшатли нарсалардан бири», — воқеага муносабат билдирди Сомали разведка бошқармаси директорининг собиқ ўринбосари Абдусалом Гулед.

Жангариларни йўқ қилиш операцияси тугаганидан сўнг Hayat меҳмонхонаси кириш қисмининг кўриниши.
Фото: HASSAN ALI ELMI / GETTY IMAGES

Меҳмонхонани жангарилардан тозалаш ва одамларни қутқаришга 30 соатдан кўп вақт кетди. Хавфсизлик кучлари тепа қаватларга чиқиш учун бир неча соат уринишди — одамларни гаровга олган жангарилар зиналарни портлатиб юборишганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг